АсосийJamiyat

Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози бўлиб йўлни тўсган аёлларга муаммо қачон ҳал бўлиши тушунтирилди

'Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлардан норози бўлиб йўлни тўсган аёлларга муаммо қачон ҳал бўлиши тушунтирилди'ning rasmi

Қўқонда газ ва электр таъминотидаги узилишлар норози аёллар шаҳар ҳокимлиги олдидаги йўлни тўсгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Ушбу видеохабар бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий баёнот билан чиқди. 

Унда маълум қилинишича, Қўқон шаҳар ҳокимлигига 5-"Вақф чорсу" маҳалласидан табиий газ таъминоти бўйича мурожаат билан келган фуқароларнинг масаласи Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жойида бориб ўрганилган.  

Фуқароларга Қўқон шаҳри аҳолисини, шу жумладан, 5-"Вақф чорсу" ҳудудида яшайдиган фуқароларни хонадонларида табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида янги газ тақсимлаш станцияси барпо этилаётгани ва йил охиригача фойдаланишга топширилиши тушунтирилди.  

Тез кунларда ишга тушадиган янги ГТС юқори босимли қувурдан тўғридан-тўғри табиий газ қабул қилиш имконини беради. Натижада 5-"Вақф чорсу" маҳалласида табиий газ таъминоти яхшиланади.

Маҳалла фуқаролари хонадонларини иситиш учун арзон нархларда кўмир ва хўжалик юмушлари учун суюлтирилган газ етказиб берилмоқда, бу ишларнинг олиб борилиши алоҳида назоратга олинди.

 

    Бошқа янгиликлар