АсосийJamiyat

Андижонда жонига қасд қилган набирасини қутқариш учун ўзини каналга ташлаган отахоннинг жасади топилди

'Андижонда жонига қасд қилган набирасини қутқариш учун ўзини каналга ташлаган отахоннинг жасади топилди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида сувга чўкиб кетган 18 ёшли набирасини қутқариш учун ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлган 65 ёшли отахон ҳақида хабар берилган эди. 

«Дарё» мухбирининг хабар беришича, орадан 9 кун ўтиб отахоннинг жасади топилди.  

Фото: Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Маълум бўлишича, 2020 йил 16 декабрь куни соат 15:00 да Балиқчи туманида яшовчи 18 ёшли қиз ўз жонига қасд қилиш учун ўзини уйининг ёнидан ўтган Қорадарё каналига ташлаган. Буни кўрган 65 ёшли бобоси эса набирасини қутқариш учун ўзини сувга отган. Лекин оқим кучлилиги ва сувнинг совуқлиги вазиятни оғирлаштирган ва иккиси ҳам сувга чўкиб кетган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, 65 ёшли отахон ва унинг 18 ёшли набирасини қутқариш учун 26 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилиб, жасадларни сувдан чиқариб олиш чоралари кўрилган.

Фото: Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қутқарув ишлари 9 кун давом этган бўлиб, бобо ва набираси чўкиш ҳолати содир бўлган жойдан, тахминан, 10 километр узоқликдан топилган.

Ҳозирда қизнинг нима сабабдан ўзини сувга ташлагани ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар