АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари 54 мингдан ортиқ фуқаро 18 мингдан ортиқ транспорт воситаларида Бўстонлиққа ташриф буюрди

'Дам олиш кунлари 54 мингдан ортиқ фуқаро 18 мингдан ортиқ транспорт воситаларида Бўстонлиққа ташриф буюрди'ning rasmi

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кунларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

 - Тошкент шаҳридан қўшимча ЙПХ ходимлари жалб этилди;

- дам олиш масканларига кириш ва чиқишда қатъий назорат ташкил этилиб, тегишли йўл белгилари ўрнатилди;

- 40 дан ортиқ махсус автомобиллар ёрдамида йўллар қор ва музламалардан тозаланди.

Тезкорлик билан кўрилган чоралар ўз самарасини бериб, тирбандликлар бартараф этилди ва йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлиги таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, 1, 2, 3 январь кунлари дам олиш кунлари бўлгани сабабли республикамизнинг барча ҳудудларидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига фуқаролар келиши кўпайган. 2 январь куни соат 10:00га қадар Бўстонлиқдаги дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлган. Шу сабаб, шу кунларда Бўстонлиқдаги йўлларда вақти-вақти билан автомашиналар қатнови чеклангани хабар қилинган эди. 

Мавзуга доир:

5 январь кунига қадар Бўстонлиқдаги айрим автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ўзгарди.

    Бошқа янгиликлар