Сал аввал Самарқанд вилоятида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан аукционга қўйилган 30 Z 777 ZZ давлат рақам белгиси 625 миллион сўмга сотилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг Аҳад Қаюм бу қимматбаҳо номерни сотиб олганини маълум қилган видео тарқалди. Айни пайтда ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида "darakchi.uz" Самарқанд вилояти ИИБ билан боғланди. Вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи Жахонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, аукционда 625 миллион сўмга сотилган 30 Z 777 ZZ авторақами эгаси шоир Аҳад Қаюм эмас.
"У самарқандлик йигит", дея қўшимча қилди расмий.






