АсосийJamiyat

Тошкент-Ўш йўлида пастликка қулаган "Ласетти" ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

'Тошкент-Ўш йўлида пастликка қулаган "Ласетти" ҳайдовчиси шифохонада вафот этди'ning rasmi

 

Жорий йил 1 январь куни соат 15:45 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшган 1995 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, тўсиққа бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, пастликка тушиб кетган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, 2 январь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Қамчиқ довонида Сув хўжалиги вазири ўринбосарининг оила аъзолари бўлган машина пастликка қулаган эди. Натижада вазир ўринбосарининг рафиқаси ва уч яшар қизи вафот этган.

    Бошқа янгиликлар