5 январь куни ижтимоий тармоқларда "Қашқадарё Гаилари Тик-Токда ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан саҳифамизда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақидаги муносабат жойланган эди.
Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта инспектори Ф.Нормуродовга "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу воқеани содир этган Қашқадарё ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошлангани ҳақида хабар берган эдик.






