Хабарингиз бор, ўтган йил сўнггида янги йилдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати бўйича қоидабузарликларни дронлар ёрдамида аниқлаш жорий этилиши айтилган эди.
Айни пайтда "darakchi.uz"га Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, ҳудудда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида “Дрон” қуриламалари ёрдамида аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, шунингдек, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланмаган ҳамда жамоат тартибини бузган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик фиксация қилинади.






