Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ўртасида анъанавий «ЙИЛ ТАНЛОВИ-2020» ўтказилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон ахборот агентлиги томонидан ўтказилган бўлиб, ижтимоий сўров ҳамда журналист ва блогерларнинг эътирофи асосида «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти», «Энг намунали туман», «Йилнинг энг фаол матбуот котиби» каби йўналишлар бўйича сараланди. Шунингдек, қўшимча рағбатлантирувчи номинациялар ҳам ғолиблари ҳам эълон қилинди.
Танловнинг «2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ» йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ғолиб бўлди.
II ўринни эса Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бўлишиб олди.
III ўринни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эгаллади.