АсосийJamiyat

"Ҳокимнинг қарори билан беш йил олдин газ қувури кесиб ташланган". Жиззахда газ ва "свет" йўқлигидан катта йўлни тўсиб қўйган аёллар бўйича муносабат билдирилди

'"Ҳокимнинг қарори билан беш йил олдин газ қувури кесиб ташланган". Жиззахда газ ва "свет" йўқлигидан катта йўлни тўсиб қўйган аёллар бўйича муносабат билдирилди'ning rasmi

Аввалроқ, Жиззах вилояти Пахтакор туманида газ ва электр энергия йўқлигидан норози бўлган аҳоли автомобиль йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу масалага ойдинлик киртиш мақсадида Zamon.uz мухбири Жиззах вилояти “Ҳудудий газ таъминот” матбуот котиби Зокир Матчанов билан боғланди.

Берилган маълумотга кўра, Пахтакор тумани аслида газ етиб келиш қийин бўлган ҳудудлардан бири эканлиги сабаб, аввал Шароф Рашидов маҳалласи газ қувурига уланган. Лекин R.Rashidov маҳалласига газ етиб келмагани учун ҳокимнинг қарори билан беш йил олдин газ қувури кесиб ташланган. Шу кунга қадар улар суюқ газ ва кўмир билан доимий таъминланиши бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Лекин аҳолининг айтишича, бу газ фақат овқат тайёрлашгагина етар экан.

Вилоят ҳокимлигининг биринчи ўринбосари ва мутасадди раҳбарлар воқеа жойига чиқиб, аҳолини тинчлантириш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилган. Бир ҳафта муддатда аҳолига табиий газ етказиб бериш ваъдаси берилган.

    Бошқа янгиликлар