Янгийўлда 2021 йил 12 январь,сешанба куни шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида носозликлар юзага келди. Бу ҳақда «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида 2021-йил 12 январь куни соат 06:00 дан 20:00 га қадар «Гулбаҳор» ҳамда «Ниёзбош» сув иншоотларида насос агрегати тўхтатилади.
Натижада Янгийўл шаҳар Фаровон, Файзли, Олтинобод, Туркистон, Мустақиллик, Мевазор, Рамадон, Сабо, Наврўз, Ишчилар шаҳарчаси, Олмос, Мезон, Янгибоғ, Бахт МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви босими пастлиги ва узилишлар, Янгийўл туман Фаровон, Гулистон, Намуна, Бинокор, Гулбоғ, Маданият, Пахта, Ниёзбош, Ўзбекистон, Қирсадоқ МФЙлари ҳудудларида ичимлик суви таминотида узилишлар юзага келади.
«Ушбу носозликлар Янгийўл шаҳар бўлими масъул ходимлари томонидан бартараф этилганидан сўнг ичимлик суви таъминоти бир меъёрда узатилади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Андижон ва Наманганда сув билан боғлиқ катта носозлик юзага келган эди ва шундан сўнг вилоятлар ҳокимлари бошчилигида носозлик бартарф этилгани хабар қилинган.






