АсосийJamiyat

Журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди

'Журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди'ning rasmi

Туркияда қамоққа олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда унинг расмий каналида шогирдлари томонидан маълум қилинди.

"Ассалому алайкум дўстлар. Устозимиз Абдукарим Мирзаев Озодликка чиқди", дейилади қолдирилган хабарда. 

Шунингдек, "registonTV" диний-маърифий каналда ҳам унинг ҳамкасблари томонидан тўлиқроқ маълумот берилди. 

"Ҳозиргина ҳамкасбимиз Абдукарим Мирзаев Истанбул Иммиграция идорасининг Чет элликларни депортасия қилиш марказидан қўйиб юборилди. Ҳозирда Абдукарим Мирзаев ўз уйида, оиласи бағрида, тез орада жонли эфирга чиқиб, бўлиб ўтган воқеалар юзасидан муносабатини билдириб, мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб беради", дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркияда қамоққа олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаевга нисбатан илгари сурилган барча шубҳа-гумонлар ўз тасдиғини топмади, шунингдек, унинг депортация қилинмаслиги айтилган эди. 

Мавзуга доир:

Абдукарим Мирзаевнинг қамоққа олинишида Ўзбекистоннинг “қўли борми”?

    Бошқа янгиликлар