Аввалроқ, Жиззахдаги янги қурилаётган кўп қаватли бинолардан бири қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган бу воқеанинг юзага келиш сабаблари мутахассислар ёрдамида ўрганилди.
Бу масалада мутахассисларнинг бири қурилиш ишлари нотўғри амалга оширилган деса, иккинчиси бинонинг юқори қаватида оғир юкламали қурилиш анжомларидан фойдаланилгани нохуш вазиятга сабаб бўлди, дея изоҳ берган.
Шунингдек, мутахассислар бино билан ёнма-ён жойлашган, қурилиш ишлари давом этаётган яна бир кўп қаватли уйнинг ҳам пойдевори чўка бошлаганини маълум қилди. Жиззах шаҳар ФВВ ходимининг айтишича, бу бинонинг пойдевори чўкишига ёндош бинонинг қулаши таъсир ўтказган бўлиши мумкун.
Мавзуга доир:
Жиззахдаги қулаган бино сабабларини ўрганиш учун Ҳукумат комиссияси тузилди
Жиззахда қулаган бино бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди
Жиззахда қулаб тушаётган кўп қаватли бино тасвири тушиб қолган кузатув камерасидаги видео ўрганилди
Жиззахда қулаб тушган қўп қаватли бино ҳақида расмийлар дастлабки маълумотларни беришди






