Электр энергиясидаги узилишларга ҳар доим ҳам «Қашқадарё Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ айбдор бўлмайди. Бу ҳақда Қашқадарё ҲЭТК раҳбари А.Музапов фикрларига асосан “Қашқадарё ҲЭТК” матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Биз Миллий электр тармоқлари корхонаси етказган энергияни аҳолига етказиб берамиз. Кичик нимстанциялар бизга қарайди, холос. Ғузордаги, Қаршидаги йирик подстанциялар Миллий электр тармоқлари корхонасига тегишли.
Чекловлар ҳокимлик билан келишган ҳолда ўрнатилади. 4 соатдан ошмайди. 4 январдаги узилиш мажбурий ўчиш, чеклов эмас», - дейди Қашқадарё ҲЭТК раҳбари А.Музапов.
Мавзуга доир:
Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари косонликлардан узр сўради






