АсосийDunyo

Алексей Навальнийга 15 февралга қадар қамоқ жазоси тайинланди

'Алексей Навальнийга 15 февралга қадар қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

Химки шаҳар суди сиёсатчи Алексей Навальнийни 15 февралга қадар ҳибсга олди, деб хабар берди “Interfaks” унинг матбуот котиби ҳамда адвокатига таяниб.

Навальний ушбу ҳодисаларни "қонунбузарликнинг энг юқори даражаси" деб атади. 

Унинг адвакати Кобзев «Интерфакс» га ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинишини айтган. Суд ушбу илтимосномани санитария-эпидемиология хавфсизлик сабаб Ички ишлар вазирлиги шаҳар маъмуриятининг 2-бўлимида бўлиб ўтган сайёр йиғилишда кўриб чиқди, деб тушунтирган ИИВ Москва вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, Навальний 17 январь куни Шереметево аэропортида ҳибсга олинганидан кейин Химки шаҳридаги полиция бўлимига олиб кетилган. Уни паспорт назоратидан ўтишга улгурмасдан уни ҳибсга олишди. У коронавирус учун тест натижасини олишга ҳам улгурмаган. Шу сабабли, бостириш чораси сифатида суд мажлисини милиция бўлимида ўтказишга қарор қилинди ва суд ўтказиладиган биноларга кириш чекланган эди. Навальнийни ҳибсга олиш пайтида адвокат Олга Михайлова ўзи билан Германиядан учиб келган ва унинг сўзларига кўра барча керакли ҳужжатларга эга бўлган, бироқ уни кўришга рухсат берилмаган. 

Мавзуга доир:

Байденнинг маслаҳатчиси Навальнийни зудлик билан озод қилишни талаб қилди, унга жавобан Захарова...

 

    Бошқа янгиликлар