1

Самарқандда болакайни урган боғча мудирасининг юраги хуруж қилди

ЖАМИЯТ 19.01.2021, 09:23
Теглар: Булунғур
Самарқандда болакайни урган боғча мудирасининг юраги хуруж қилди

Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчини урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалди.

Кеча, 18 январ душанба куни Булунғур туман ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳолат жойида ўрганилди. Бу ҳақда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Ўрганиш давомида ташкилот мудираси Ахророва Роҳатой 2-тайёрлов гуруҳи тарбияланувчи М.Ш.нинг руҳиятига босим ўтказиб, қўллари ва юзига урганлиги аниқланди. Ушбу видео МТТ психологи Н.Атабаева томонидан тасвирга олинган бўлиб, тарбияланувчиларнинг ота-оналарига тарқатган. Воқеа содир бўлган куни гуруҳ тарбиячиси Маҳкамова Дилфуза соат 12:20 да ишга келганлигини ҳамда воқеа содир бўлган вақтда ишда бўлмаганлигини  ўз тушунтириш хатида маълум қилди. Шунингдек, ўрганишлар давомида ташкилот директори Р.Ахророванинг юраги хуруж қилганлиги боис “Дўстлик” тез тиббий ёрдам бригадасининг кундузги гуруҳ врачи ва ҳамшираси чақирилди.

Р.Ахророва тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан шифохонага олиб кетилганлиги сабабли таълим ташкилоти мудираси вазифасини вақтинча бажариш олий маълумотли тарбиячи Мардиева Дилрабога унинг розилиги асосида юклатилди.

Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Р.Ахроровага меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда “Меҳнат шартномаси”ни бекор қилиш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

Аввал хабар қилинганидек, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хусусан, Ш.М.нинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви хулосаси ва экспертиза жавоби олинганидан сўнг, якуний ҳуқуқий баҳо берилади.

Мавзуга доир:

"Самарқандда боғча мудираси томонидан калтакланган болакай" тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Шарҳлар

Булунғурда маст эркак амакисини кетмон билан уриб ўлдириб қўйди

09.09.2021, 10:57

Булунғурда маст эркак амакисини кетмон билан уриб ўлдириб қўйди.Zamon.uz нашрининг ёзишича, ҳолат қуйидагича бўлган. 30 ёшли Б.О. жиянининг туғилган кунида спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда...
Самарқанддаги МТМ мудираси болани нега урганига изоҳ берди (видео)

18.01.2021, 15:35

Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Булунғур туманидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси тарбияланувчиларни урганлиги ва МТМда содир бўлаётган бошқа қонунбузилиш ҳақида хабар тарқалган.Мазкур ҳолат юзасидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1