АсосийJamiyat

Айни пайтда самарқандлик 150 нафар раҳбар саломатлигини тиклаш учун таътилда. Улар кимлар?

'Айни пайтда самарқандлик 150 нафар раҳбар саломатлигини тиклаш учун таътилда. Улар кимлар?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун 7 февралгача бўлган муддатда 2 босқичда қисқа муддатли таътилга чиқмоқда. 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур жадвалга кўра, бугунги кунда биринчи босқичда самарқандлик раҳбарлардан 150 нафари тиббий кўрикдан ўтиб, даволанмоқда. Жумладан вилоят ҳокими (Э.Турдимов), вилоят прокурори (Р.Машарипов), вилоят ички ишлар бошқармаси (Ш.Раҳмонов) ва вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Инағомов) бошлиқлари Тошкент шаҳрида, 3 нафар вилоят ҳокимининг маслаҳатчилари (ёрдамчи), 48 нафар сектор раҳбарлари (туман/шаҳар прокурорлари, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари), 96 нафар туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари вилоят тиббиёт марказларида тиббий кўрикдан ўтиб, зарурий муолажаларни олмоқда. Муолажалар жорий йилнинг 27 январига қадар давом этиши белгиланган.

Иккинчи босқичда (28 январдан 7 февралгача) Самарқанддан яна 24 нафар (8 нафар вилоят ҳокимининг ўринбосари, 16 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари) раҳбарлар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтиб, даволаниши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарё вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетгани ва уларнинг ўрнига вақтинчалик янги ёш ҳокимлар тайинлангани хабар қилинган эди. 

Мавзуга доир:

Ғофуржон Мирзаев ҳам таътилга чиқди

Ортиқхўжаевнинг қачон таътилга чиқиши маълум қилинди

    Бошқа янгиликлар