АсосийJamiyat

“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

'“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди'ning rasmi

Кеча, 22 январ куни Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган ҳақида хабар берган эдик.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.

Йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилди. Музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепиб зарурий чоралар кўрилди.

“Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз”,– дейилади ЙҲХББ хабарида.

Бошқа янгиликлар