АсосийJamiyat

Давлат дастури: коронавирус пандемияси давомида тадбиркорларга берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди

'Давлат дастури: коронавирус пандемияси давомида тадбиркорларга берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Давлат дастури жами 274 та банддан иборат бўлиб, иккинчи бандига кўра, коронавирус пандемияси давомида тадбиркорларга берилган қуйидаги имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади:

а) туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида 20 мингта тадбиркорлик субъектининг ер ва мол-мулк солиғини тўлаш бўйича 2020 йил якунига қадар кечиктирилган 400 миллиард сўмни қайтариши;

б) мол-мулк ва ер солиғи бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туриш ва солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилишига чеклов(31.12.2020 йил ҳолатига мавжуд солиқ қарзга нисбатан);

(2021 йилда бунинг натижасида 2718татадбиркорлик субъектларига 80млрд сўмимтиёз берилиши кутилмоқда (2020 йилда 2802татадбиркорлик субъектлари, 180млрд сўм)

в) коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 31 декабрь ҳолатига қолдиқда турган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича 
берилган фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаси;

г) солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ аудитининг ўтказилишига мораторий.

    Бошқа янгиликлар