Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Давлат дастури жами 274 та банддан иборат бўлиб, бешинчи бандига кўра, Ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
а) кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилади;
б) олийгоҳларда 2 ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилага кредитни ўқиш тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйилади;
в) олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади;
(2020 йилда ажратилган жами 158 569 ўқув ўринларидан 37 164 ўрин давлат грантини ташкил этади)
г) хусусий олийгоҳларда мутахассисларни тайёрлашга давлат грантини бериш тизими жорий этилади;
д) академик таътилда узлуксиз мустақил (сиртқи ёки масофавий) таълим олиш имконияти яратилади.
(2015-2020 йилларда жами 2 631 нафар талаба турли сабабларга кўра академик таътилга чиққан)
Мавзуга доир:






