Бугун эрталаб соат 06:50 атрофида, пойтахтда 46-сонли автобус 134-сонли автобус билан Учтепа тумани, Кўкча Дарвоза-Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада тўқнашиб кетганлиги ҳақида хабар берилган эди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати автоҳалокат содир бўлган йўловчи ташувчи автобуслар юзасидан батафсил маълумот берди. Маълум қилинишича, бугун воқеа соат 07:00ларда содир бўлган. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Журжоний-Бешқайрағоч кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги “MАN” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги “Isuzu” русумли, 18-автобус саройига тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобуслар иштирокида тўқнашган.
Тўқнашув натижасида, “Isuzu” русумли автобус хайдовчиси 52 ёшли Б.М. ҳамда ушбу автобус йўловчилари, 47 ёшли К.О. ва 63 ёшли Ф.И.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.






