Хабарингиз бор, сал аввал фарғоналик информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритгани юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлганди.
Бугун ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кўрсатган ютуқларига Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров Яйпан шаҳар 65-мактаб интернатига бир синф компьютер жамланмаси совға қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Совғани вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари билан дилдан суҳбатда бўлиб, ўқувчиларга бундан-да юқори чўққиларни забт этишларини тилаган ҳолда топширди.
Маълумот учун: Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Одинахон Йўлдошевага Халқ таълими фидойиси унвонини тақдим этганди.
Ўқитувчини трендга чиқаргани учун блогер Исроил Тиллабоевга эса вазир томонидан замонавий ноутбук тақдим этилган.






