Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Пойтахт ҳокими йиғилиш иштирокчиларига ўзи ҳам бу “Мовий гумбазлар” хиёбонини сақлаб қолишни истаётганини таъкидлади:
“2 йил олдин “Мовий гумбазлар” хиёбонини чиройли қилиб таъмирлатиб қўйдик. Парк барпо қилдик. Бунга 6 миллиард сўм пул кетди. Бу маблағларни ўз чўнтагимдан сарфлаганман. Мен ҳам бу ерни сақлаб қолишни истайман. Мендан кейинги ҳоким бу жойни меҳмонхонага беради. Бу боғни расво қилади.
Боғ ўрнига буткалар пайдо бўлади” .






