Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов билан журналистлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда пойтахтда содир этилган жиноятлар ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Маълум қилинишича, таҳлиллар кейинги йилларда фирибгарлик ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар сони ошганини кўрсатмоқда. Шунингдек, энг кўп жиноят келди-кетди кўп жойларда, бозорлар, умуман аҳоли гавжум ҳудудларда содир этилар экан.
Масалан, Чилонзор туманининг “Бешқўрғон”, Бектемир туманининг “Нурафшон” маҳалласида ёки “Чилонзор” метросига яқин жойлашган маҳаллаларда жиноятлар нисбатан кўп кузатилади.
Жиноятлар фош этишда шаҳар бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камераларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида жами 92 мингта камера ишлаб турибди. Ҳозирча улар тарқоқ ҳолда ишламоқда. Яқин келажакда махсус бино қурилиб, уларни ягона тизимга бирлаштириш режалаштирилган.
Мавзуга доир:
Тошкентнинг 72 та маҳалласида жиноятлар сони ошган — Азиз Тошпўлатов






