АсосийSiyosat

Ижтимоий ижара асосида ҳам уйлар берилади 

'Ижтимоий ижара асосида ҳам уйлар берилади 'ning rasmi

Кеча 3 март куни бўлиб ўтган Президент видеоселекторида таъкидланишича, оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган мингта оила, айниқса, аёллар ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади. Бу ҳақида Даракчи мухбири маълум қилади. 

Бунинг учун ҳудудларга мингта квартира сотиб олиш учун маблағ ажратилади. “Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, ижтимоий ижарани кенгайтириш бўйича қўшимча чораларни кўриши керак. Мисол учун, ҳозирги кунда хусусий сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларга берилаётган уйларнинг ижара ҳақининг 50 фоизига субсидия беришни йўлга қўйиш мумкин. Биргина Olx.uz электрон порталида ойлик ҳақи 1 миллион сўмгача бўлган 500 та уйни ижара бериш тўғрисида эълонлар жойлаштирилган. Ёки, фойданилмаётган ётоқхоналарни ҳокимиятлар томонидан таъмирлаб, ижтимоий ижарага берса бўлади”, - деди Президент.

Мавзуга оид:

Фуқароларга якка тартибда уйлар қуриш учун ҳам кредитлар ажратилади

Уйларнинг бўлажак эгалари қурилиш сифатини назорат қилиш имконига эга бўлишади

    Бошқа янгиликлар