Бугун, 2021 йилнинг 5 март куни "Қамчиқ" довонининг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Поп – Тошкент йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, қор кўчкиси хавфи туфайли "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилган эди.
Бироз ўтиб, соат 10:00 дан бошлаб эса довондаги қатнов қайта тикланди.






