АсосийJamiyat

15 март куни иш бошлаши кутилаётган Beeline Uzbekistan’нинг янги бош директори ўз лавозимидан воз кечди

'15 март куни иш бошлаши кутилаётган Beeline Uzbekistan’нинг янги бош директори ўз лавозимидан воз кечди'ning rasmi

Аввалроқ, 2021 йил 15 мартдан Арташес Давтян “Beeline Uzbekistan”га янги бош директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Uzzoom нашрининг маълум қилишича, Beeline Uzbekistan бош директорлиги лавозимига тайинланган Арташес Давтян Тошкентга етиб келмасидан аввал лавозимидан воз кечган.

«Раҳбарлик лавозимидан воз кечилишига Unitel МЧЖга нисбатан тергов ишлари ўтказилаётгани тўғрисида маълумотлар сабаб бўлган ёки бўлмагани — номаълум, бироқ нима бўлганда ҳам мазкур тайинлов Beeline тарихидаги энг қисқа карьерага айланмоқда», — дейилади хабарда.

VEON ҳозирда ўзининг сайтидан Давтяннинг тайинловига оид пресс-релизни ўчириб ташлаган.

    Бошқа янгиликлар