Мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида баъзи чоралар белгиланди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб:
- касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолиятини қайта йўлга қўйилади.
- Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.
Мавзуга доир:
Ўзбекистонда тиббий ниқобдан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди — ССВ






