АсосийJamiyat

Консерваторияда ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланди. ОТМ масофавий таълимга ўтди

'Консерваторияда ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланди. ОТМ масофавий таълимга ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар профессор-ўқитувчиларида ҳамда 1 нафар талабада COVID-19 касаллиги аниқланди. 

Айни вақтда беморлар ўз уйларида шифокорлар назорати остида даволанмоқдалар.  

Касаллик тарқалишини  олдини олиш мақсадида ўқув жараёнлари 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилади.

ЎзДКда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари ZOOM видеоалоқа дастури орқали белгиланган дарс жадвали асосида ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида COVID-19 аниқлангани боис ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Инҳа университети талабасида ҳам коронавирус аниқланган эди ва бу ОТМ ҳам онлайн таълимга ўтгани айтилган. Шунингдек,  Тошкент молия институтида ҳам ўқиш онлайнга ўтказилган. 

    Бошқа янгиликлар