АсосийJamiyat

Тошкентдаги яна икки ОТМда ўқиш онлайн режимга ўтказилди

'Тошкентдаги яна икки ОТМда ўқиш онлайн режимга ўтказилди'ning rasmi

Тошкент Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди. Яъни, бугун, 26 мартдан 6 апрелга қадар ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди. 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам таълим жараёнлари тўлиқ онлайн таълимга ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент транспорт университетининг Авиация транспорти муҳандислиги факультети 3-курс талабасида COVID-19 аниқлангани боис ушбу факультет талабалари икки ҳафталик масофавий таълимга ўтказилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Инҳа университети талабасида ҳам коронавирус аниқланган эди ва бу ОТМ ҳам онлайн таълимга ўтгани айтилган. Шунингдек,  Тошкент молия институтида ва Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳам ўқиш онлайнга ўтказилган. 

    Бошқа янгиликлар