АсосийJamiyat

Самарқандда аҳоли хонадонлари, ҳовлилар ва ички кўчаларда ёмғир сувларининг тошиши кузатилмоқда

'Самарқандда аҳоли хонадонлари, ҳовлилар ва ички кўчаларда ёмғир сувларининг тошиши кузатилмоқда'ning rasmi

Самарқанд вилоятида, хусусан, Пайариқ туманида кўп ёққан ёмғир сабаб юзага келаётган талофатларнинг олдини олиш мақасадида фавқулодда ҳолатда тезкор чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

"Сўнгги кунларда ёғингарчилик кўп бўлаётганлиги сабабли аҳоли хонадонлари, ҳовлилари ва ички кўчаларда ёмғир сувларининг тошиши ҳолатлари кузатилмоқда.  

Туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими, ободонлаштириш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида фавқулодда вазиятларни олдини олиш, мавжуд ҳолатларни бартараф этиш бўйича тезкор ва зарурий чоралар кўрилмоқда.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимиздан ички ариқларни доимий равишда тозалаб туришларини, сув йўлида ҳар хил тўсиқлар ҳосил қилмасликларини ва унинг сув ўтказиш имкониятларини ошириш бўйича амалий ҳаракат қилишда ёрдам беришларини илтимос қилиб қоламиз", - дейилади ҳокимлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бухорода ёққан кучли ёмғир кўчаларни сувга тўлдираётгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар