АсосийJamiyat

Истанбулда бир неча ойдан буён хушсиз ётиб, вафот этган ўзбекистонлик йигитнинг шахсига аниқлик киритилди

'Истанбулда бир неча ойдан буён хушсиз ётиб, вафот этган ўзбекистонлик йигитнинг шахсига аниқлик киритилди'ning rasmi

Аввалроқ, 2020 йилнинг октябр ойларида кучли захарланиш оқибатида хушини йўқотган, кейинчалик жорий йилнинг 23 мартида «Cinar 2 Bakım Merkezi» шифохонасида вафот этган «С.Н.» ўзбек ватандоши эканлиги тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабарига кўра, фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.  

Олиб борилган ишлар натижасига кўра фуқаро 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси С. М. эканлиги маълум бўлди.  

Жорий йилнинг 28 мартида Бош консуллик томонидан жасадни ватанга жўнатиш бўйича мархумнинг оила аъзоларига хуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди.  

"Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда бефарқ бўлмасдан ўзининг ёрдамини аямаган блогер ҳамда фидоий фуқароларимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз.  

Фурсатда фойдаланиб мархумнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси  чуқур тазия билдиради", - дейилган консулхона хабарида, 

    Бошқа янгиликлар