Саҳифамизда жорий йилнинг 4 март куни тахминан соат 14.50 да Мирзо-Улуғбек тумани Ц-1 массивидаги 17-сон уйнинг яқинида номаълум шахс қиз боланинг бўйнидан қимматбаҳо металлдан ишланган 5 млн сўмлик занжирини юлиб қочгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этгани учун қидирувга берилган Абдумаликов Бекзод қўлга олинди.
"Жиноятчини турар жойини аниқлашда кўмаклашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз",–дейилади ИИББ хабарида.