АсосийJamiyat

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

'Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчисининг калтакланганлиги ҳақида маълум қилгандик. Ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.  

Тергов бўлими томонидан аниқланишича, Чироқчи тумани Умакай МФЙ, Умакай қишлоғида яшовчи фуқаролар О.Ж, О.Н ва Х.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 2021 йил 6 апрель куни соат 12:30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чироқчи туманида жойлашган 134-сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудида гуёки укаси, шу мактабдаги 6-“А” синф ўқувчиси О.Мга асоссиз қониқарсиз икки баҳо қўйганлигини баҳона қилиб, ўзининг жисмоний устунлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида хеч бир сабабсиз мактаб ўқитувчисининг танасининг юз қисмига бир неча маротаба қасддан уриб, безорилик қилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир:

Бу жудаям ахлоқсизлик, мен буни ёмон баҳолайман — Зойир Мирзаев Чироқчида калтакланган ўқитувчига 10 млн сўм пул ўтказиб беради

Қашқадарёда 2 баҳо қўйгани учун калтакланган инглиз тили ўқитувчиси юзасидан ХТВ муносабат билдирди

    Бошқа янгиликлар