АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига бир қатор янги қоидалар киритилмоқда

'Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига бир қатор янги қоидалар киритилмоқда'ning rasmi

Фуқаролик кодексига қандай янги қоидалар киритилмоқда? АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жавоб берилди:

ер участкасини фақат олди-сотди қилиш орқали эмас, балки қурилиш қилиш ҳуқуқи, узуфрукт (шахсий фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи) каби ашёвий ҳуқуқларнинг янги турлари орқали иқтисодий муносабатларга киритиш қоидаларини жорий этиш;

тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳам амалга ошириш қонун ҳужжатлари билан назарда тутилиши мумкинлиги ҳақида қоида киритиш;  

қарз, топшириқ ва бошқа бир қатор кенг тарқалган муносабатлар учун оғзаки шартнома тузилишига имкон бериш;

бой берилган фойда, маънавий зиённи ҳисоблаш мезонларини аниқ белгилаш;

суғурта муносабатларида мижозлар ҳуқуқларини ҳимоясини кучайтириш мақсадида суғурта ташкилотини зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилиш асосларини камайтириш;

фуқаронинг тасвиридан (фотосурат, видеоёзув ва бошқ.) унинг розилигисиз фойдаланилганда, унинг шахсий ва оилавий ҳаёти тўғрисидаги ҳар қандай ахборот тарқатилганда фуқаронинг ҳимоясини таъминлаш усулларини белгилаш.  

Бошқа янгиликлар