1

Шавкат Мирзиёев: "Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман, чунки..."

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 12:10
Шавкат Мирзиёев: "Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман, чунки..."

Айни пайтда бўлиб ўтаётган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида раҳбарлик қилган йилларини эслади, дея хабар бемоқда "Даракчи" мухбири. 

- Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман. Чунки, кўп жойларда ишлаган бўлсамда, лекин бу вилоятда орттирган тажрибам жуда кўп қўл келади. Самарқандда ҳоким бўлиб ишлаган пайтларимни ҳамиша эслайман. У пайтлар муаммолар кўп эди, имкониятлар чекланган эди.

Вилоятда ўзгариш бўлмаяпти, десак нотўғри бўлади, ўзгаришлар ҳам бор, албатта. Лекин Самарқанд қачон шиддат билан ривожланади, қачон вилоят аҳолисининг бири икки бўлади, деган саволлар мени кўп қийнайди", - савол билан мурожаат қилди давлат раҳбари. 

"Агар кимдир келиб мавжуд муаммоларимизни ҳал қилиб беради, десак адашамиз. Бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда ҳар бир давлат, ҳар бир миллат биринчи ўзи ҳақида қайғуряпти", -қўшимча қилди Президент.
 

Тафсилотлар ҳақида йиғилишда иштирок этаётган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов маълум қилиб боради.

"darakchi.uz"ни кузатиб боринг!

 Мавзуга доир:
Президент Самарқандга нега келганини маълум қилди.


Шавкат Мирзиёев: "Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Раҳбарларнинг виждони бўлса, ойлигимни ярмини шуларга ўтказаман деб айтиши керак".
 

Самарқанднинг янги аэропорти сентябрь ойидан ишга тушади, қатновлар сони 10 бараварга оширилади
 

Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази кўчирилади — Президент

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1