1

Президент Самарқанд вилоятидаги уй-жойларнинг сув ва канализация муаммоларига ечим ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 12:36
Президент Самарқанд вилоятидаги уй-жойларнинг сув ва канализация муаммоларига ечим ҳақида гапирди

Президент ва фаоллар йиғилишида бешинчи йўналиш сифатида Самарқанд вилоятида уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, коммунал ва транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш масалалари ҳақида маълумот берилди.

Келтирилишича, жорий йилда вилоятда:

  • 915 та қишлоқ ва маҳаллада 
    1,8 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
  • “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида, шароити оғир ва аҳолидан кўп шикоят тушган 32 та қишлоқ ва маҳаллада ичимлик сув ва электр тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий соҳа объектларида 284 миллиард сўмлик таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилиб, 97 минг аҳолининг турмуш шароити яхшиланади.
  • Туманлар марказлари ва шаҳарларни ободонлаштиришга республика бюджетидан 110 миллиард сўм ажратилиб, 90 километр йўллар, 104 минг квадрат метр пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади.
  • Ипотека дастури доирасида 3 минг 450 квартирали кўп қаватли уйлар қурилади ва 2 минг 200 та оилага субсидия берилади.
  • Самарқанд шаҳар аҳолисини уй-жой билан таъминлаш ишларини давом эттириб, шаҳарнинг Қорасув, Ширин ва вокзал орти ҳудудларида “реновация” тамойили асосида замонавий турар-жойлар барпо этилади. Хусусан, жорий йилда Қорасув массивида 3 минг 500 та хонадонли 29 та 16 ва 25 қаватли уйлар фойдаланишга топширилади.

Уй-жойлар қурилишини бошлаш учун вилоят ҳокимлигига 2 йил муддатга 200 миллиард сўм ссуда маблағлари ажратилади. 

Тафсилотлар ҳақида йиғилишда иштирок этаётган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов маълум қилиб боради.

"darakchi.uz"ни кузатиб боринг!

 Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев: "Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман, чунки..." 

Президент Самарқандга нега келганини маълум қилди.


Шавкат Мирзиёев: "Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Раҳбарларнинг виждони бўлса, ойлигимни ярмини шуларга ўтказаман деб айтиши керак".
 

Самарқанднинг янги аэропорти сентябрь ойидан ишга тушади, қатновлар сони 10 бараварга оширилади
 

Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази кўчирилади — Президент

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1