1

Ургутда Самарқанд давлат университетининг филиали очилади

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 12:48
Ургутда Самарқанд давлат университетининг филиали очилади

Айни пайтда Самарқанд вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтаётган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев 550 минг аҳоли яшайдиган Ургут туманида тадбиркорликни ривожлантиришга асос борлигини қайд этган. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири  хабар бемоқда. 

- “Ургут” эркин иқтисодий зонасига берилган имтиёзларни барча туман ва шаҳарларга қўллаш ҳамда ҳар бирига камида 50-100 миллион доллар инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига, 200 гектар майдонда  1 миллиард долларлик қўшимча саноат лойиҳаларини амалга ошириш лозим.  

Лойиҳаларни сифатли ишлаб чиқиш учун Лойиҳалар фабрикасининг “Ургут офиси” ташкил қилинади.

Президент Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича икки ой муддатда Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Бунда  Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали ташкил қилинади. Ҳудудда аҳоли кўп экани инобатга олиниб,  тиббиёт факультети ҳам очилади.

  • уч ой муддатда Cамарқанд давлат университети қошида Муҳандислик физикаси институтини, Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин;

 

  • икки ой муддатда Самарқанд давлат чет тиллари институти қошидаги Нарпай хизмат кўрсатиш техникуми биносида “Мактабгача ва бошланғич таълимда инглиз тили” ҳамда “Хорижий тил ва адабиёти” таълим йўналишлари бўйича факультет ташкил қилсин;

 

  • икки ой муддатда вилоятдаги эндокринология, травматология, онкология, кардиология шифохоналарида тиббий туризм бўлимларини ташкил этишни таъминласин;

 

  • Самарқанд қурилиш коллежининг бино-иншоотлари негизида, хусусий тиббиёт университети ва клиникадан иборат “Тиббиёт кластери”ни ташкил этиш чораларини кўрсин;

 

  • хорижда ишлаб юрган самарқандлик тиббиёт мутахассисларини ишга таклиф этиш учун, вилоят ҳокимлигида жамғарма ташкил этиш ва уларни имтиёзли уй-жой билан таъминлаш бўйича таклиф киритсин;

 

  • ушбу янги тажриба орқали, 1 йил ичида камида 100 та малакали мутахассисни жалб этиш чорасини кўрсин.

Тафсилотлар ҳақида йиғилишда иштирок этаётган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов маълум қилиб боради.

"darakchi.uz"ни кузатиб боринг!

 Мавзуга доир:

Президент Самарқанд вилоятидаги уй-жойларнинг сув ва канализация муаммоларига ечим ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев: "Мен ҳар доим Самарқандни соғинаман, чунки..." 

Президент Самарқандга нега келганини маълум қилди.


Шавкат Мирзиёев: "Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Раҳбарларнинг виждони бўлса, ойлигимни ярмини шуларга ўтказаман деб айтиши керак".
 

Самарқанднинг янги аэропорти сентябрь ойидан ишга тушади, қатновлар сони 10 бараварга оширилади
 

Самарқанд вилоятининг маъмурий маркази кўчирилади — Президент

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1