Овқатланиш муассасаларида ўринлар ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати Бош вазир бошчилигидаги йиғилишдаги маълумотлар асосида хабар қилди.
Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.
Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.
Бундан олдин, бош вазир 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилишини маълум қилганди.
Мавзуга доир:






