"Мамурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасида профилактика инспекторлари электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколатини бериш ҳам кўзда тутилган эди.
Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, депутатларнинг кўпчилиги бунга қарши овоз беришган.
Натижада профилактика инспекторларига электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмайдиган бўлган.
Қонун лойиҳасини кўриб чиқишда депутатлар ушбу вазифаларни профилактика инспекторларига ўтказиш уларда асосий ишидан ташқари иш кўламини орттириб, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдиришган.
Қонун лойиҳаси тегишли қўмитага қайтарилган.