Бундан бир неча ой аввал Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида мудҳиш қотиллик содир бўлган эди.
2020 йилнинг 9 декабрь куни соат 23:30ларда 1990 йилда туғилган А.Х. онасинига кетиб яшаётган хотинининг бошқа шахсдан ҳомиладорликда гумон қилиб, Қамаши туманидаги яшаш уйидан 2 дона ошхона пичоғини олиб, Яккабоғ тумани, Эски Яккабоғ маҳалласида жойлашган қайнонаси Н.Ш.нинг яшаш уйига келиб, девордан ошиб киради. Уй ичида ухлаб ётган Н.Ш., М.М., вояга етмаган Р.Ш. (12.01.2012 й.т., мактаб ўқувчиси) ва А.Ш.ларни (21.09.2014 й.т.) бўйин соҳаларини ошхона пичоғи билан кесиб, қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан яширинган.
2020 йил 10 декабрь куни туман прокуратураси томонидан А.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мазкур қотиллик жиноятини содир этган, 4 инсоннинг ҳаётига нуқта қўйган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар қилинди.
Қашқадарё вилояти суди биносида бўлиб ўтган якуниий суд иши хулосасига кўра, жиноятчи А.Х. умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.






