Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

СПОРТ 26.04.2021, 17:54
Теглар: Спорт, Бокс
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида  бўлиб ўтган тадбирда ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға - "Nexia 3" автомобили тантанали тарзда совға қилинди.  

"Ушбу кўрсатилган эътибордан бениҳоя хурсандман. Бу мамлакатимизда спортга, ҳусусан боксга қаратилаётган катта эътиборнинг самараси. Биз ёшларга ишонч билдириб, барча шароитларни яратиб бераётганликлари учун Президентимизга, Туризм ва спорт вазирлигига, Миллий олимпия қўмитаси ва албатта Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилигимни билдираман", - деди Нигина Ўктамова. 

Шарҳлар

Боксчи қизлар жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди (таркиб)

06.05.2022, 09:11

Бир неча кундан сўнг, 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияга...
Бугун 4 нафар боксчимиз ғалабали юришини давом эттирди

24.01.2022, 22:35

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги, яъни 24-январ санасига белгиланган дастурида...
Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони маълум қилинди

06.01.2022, 21:38

27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.  Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси...
2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди

31.12.2021, 09:16

"The Ring" нашри талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди. Унга кўра, украиналик Александр Усик ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1