АсосийJamiyat

Минглаб бино, юзлаб машина ва даҳшатга тушган фуқаролар: Олот офатига бир йил тўлди

'Минглаб бино, юзлаб машина ва даҳшатга тушган фуқаролар: Олот офатига бир йил тўлди'ning rasmi

Хабарингиз бор, бундан бир йил аввал тунда Ўзбекистонда, хусусан, Бухоро вилоятида кучли шамол кузатилди. Ушбу ҳолат бўйича ФВВнинг расмий баёнотини хабар қилган эдик.  Бош прокуратура Матбуот хизмати "darakchi.uz"га Бухорода юзага келган талофат бўйича расмий маълумотни тақдим этган.

Ўшанда 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилоятида 25 м/сек тезликда шамол тезлиги аниқланган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу табиий офат натижасида вилоят бўйича 5 293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42 400 та дарахт талофот кўрган ва 295 та табиий газ ва электр таъминотида авариялар содир бўлган, 31 нафар шахс турли даражада тан жароҳати олганлар.

Бундан ташқари, Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабабли  тегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилди.

Шунингдек, Бош прпокуратура ушбу ҳодисада вафот этган фуқаро бўйича ҳам муълумот берди. Унга кўра,  кеча, 21:30 ларда Бухоро шаҳри, Х.Мушкин кўчасида яшовчи, 1978 йилда туғилган Ў.А. уйига келаётган вақтида вилоятда кучли шамол бўлганлиги оқибатида ерга узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши натижаси вафот этган.

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига етиб келиб, вертолётда Қоракўл ва Олот туманларидаги ҳолатни кўздан кечирди. Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказилган.  

Турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, жамоат хавфсизлиги юзасидан тезкор чора-тадбирлар белгиланди.

Қисқа фурсатда катта офат кўрган Олот яна ўз қиёфасини тиклади. 

    Бошқа янгиликлар