1

Яқин бир ойда Тошкент метроси билан боғлиқ "авария" ҳолатлари кўпайди. Антимонополия қўмитаси ҳолатни ўрганишга киришди

ЖАМИЯТ 28.04.2021, 21:42
Яқин бир ойда Тошкент метроси билан боғлиқ "авария" ҳолатлари кўпайди. Антимонополия қўмитаси ҳолатни ўрганишга киришди

Сўнги вақтларда Тошкент шаҳар йўловчилари метрополитен хизматларидаги қатор муаммолар гувоҳига айланишмоқда. Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени билан боғлиқ камчиликлар ҳақида кўп маротаба ёзиб келишмоқда. Жумладан, 18 март куни “Олмазор” (Чилонзор йўли) ва “Бекат-1” (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашуви

8 апрель куни Сергели ер усти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди.

9 апрел куни ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракати туширилган видео тарқалди. 

Шу билан бирга метрополитендаги ер ости ва ер усти поезд ҳаракатларининг бир нечта бошқа видеолари ҳам ижтимоий тармоқларда кўп бора муҳокама қилинди. Бугун эса, туннелда тўхтаб қолган поезд ҳақидаги видео тарқалди, унда йўловчилар релеслар орқали ҳаракатланиб бекатга етиб олишгани тасвирланган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги метрополитен хизматлари хусусидаги ҳолатларни назоратга олишини маълум қилди. 

«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида йўловчи ташишнинг асослари белгилаб қўйилган, жумладан:

  • шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этиш;
  • йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш;
  • йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини, транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш.

Аммо, “пойтахт ер остидаги” воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда.

Ушбу ҳолатларни ва ҳар бир йўловчи истеъмолчи эканлигини ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан ҳимояланишини эслатган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги юқорида келтирилган муаммоларни ўз назорати остига олиб, метрополитен хизматлари юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганини маълум қилади, дейилган Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1