1

Чироқчида норозилик намойиши уюштирган аёллар ҳодисаси бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 29.04.2021, 09:43
Чироқчида норозилик намойиши уюштирган аёллар ҳодисаси бўйича қўшимча маълумот берилди

Хабарингиз бор, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.  Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган.  Шундан сўнг ҳолатдан норози аёллар катта кўчага чиқиб, норозилик уюштирган. 

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати. 

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган.

Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.

"Фурсатдан фойдаланиб, азиз ота-оналардан фарзандингизни серқатнов йўллардан мактабга боришида назоратга олишингизни, ҳайдовчилардан эса пиёдалар йўлакчаларига яқинлашганда тезликни камайтириб, диққатни оширишни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз", - дейилади расмий муносабатда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1