1

Китоб туманидаги аҳволи оғир Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қамаши туманидаги Меҳрибонлик уйига ўтказилди

ЖАМИЯТ 04.05.2021, 16:57
Теглар: Сенат, Китоб тумани, Меҳрибонлик уйи
Китоб туманидаги аҳволи оғир Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қамаши туманидаги Меҳрибонлик уйига ўтказилди

Аввалроқ, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова болалар жуда ёмон шароитда яшаётгани сабабли Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйини тугатиш кераклигини таклиф қилгани ва бунинг ортидан Меҳрибонлик уйининг директори ва омбор мудири ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.  Кейинроқ 5- Меҳрибонлик уйи масъулларига прократура иш очгани ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилгани ҳақиида хабар берилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида Китоб тумани Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Қамаши туманидаги Меҳрибонлик уйига ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси хабар бермоқда. 

Сенат Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини ўрганиш бўйича Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи 14-15 апрель кунлари Қашқадарё вилоятида ўрганиш ўтказган эди.

Ўрганишлар давомида Ишчи гуруҳи Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари, тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари билан танишди.

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи бинолари таъмирталаб ҳолатда эканлиги, тарбияланувчиларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати амалдаги санитария қоидалари ва меъёрлари талаблари асосида эмаслиги, тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун шароит етарли эмаслиги сабабли, Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 65 нафар тарбияланувчиларни Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйига ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига тавсиялар берилган эди.

Ишчи гуруҳи тавсиясига асосан, жорий йил 2 май куни Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи 65 нафар тарбияланувчиларининг
10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги
4-сонли Меҳрибонлик уйига кўчирилди. Тарбияланувчиларни 4-сонли Меҳрибонлик уйи жамоаси юқори кайфиятда кутиб олди, тарбияланувчилар у ерда яратилган шароитлардан мамнун эканлигини билдиришди.

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўпайган — Сенат

29.09.2022, 09:18

Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда...
Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди

13.09.2022, 10:47

Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат ахборот...
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

05.08.2022, 12:03

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1