АсосийJamiyat

Асакалик 9 ёшли қизни ўлдиргани рад этилган аёлга ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказиб, жиноятни бўйнига олишга мажбур қилган. ИИБ ҳолат юзасидан ўрганиш бошлади

'Асакалик 9 ёшли қизни ўлдиргани рад этилган аёлга ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказиб, жиноятни бўйнига олишга мажбур қилган. ИИБ ҳолат юзасидан ўрганиш бошлади'ning rasmi

Аввалроқ, Асакалик 9 ёшли кизчани 16 жойидан пичоқлаб ўлдиргани айтилган 23 ёшли қўшни аёл судда оқлангани ҳақида хабар бергандик.

Айбланувчи ўз кўрсатмасида ИИБ ходимлари унга руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказгани, қийноқларга чидай олмай 9 ёшли гўдакни ўлдиришдек мудҳиш жиноятни бўйнига олишга мажбур бўлганини айтган. Ушбу маълумотлар юзасидан ИИБ ўрганиш-суриштирув ишларини бошлаганини маълум қилди:

Кun.uz интернет сайтида эълон қилинган мақола юзасидан

Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг жорий йил 5 майдаги ҳукмида баён этилган, судланувчи А. Ҳамдамованинг Андижон вилояти ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида сўроқ қилишгани ҳақидаги кўрсатмаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Вазиятга тўлиқ, холис ҳуқуқий баҳо берилганидан сўнг, натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

ИИВ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар