АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг Исроил ва Фаластиндаги вазият бўйича позицияси маълум қилинди

'Ўзбекистоннинг Исроил ва Фаластиндаги вазият бўйича позицияси маълум қилинди'ning rasmi

Бугун, 17 май куни Президент Матбуот котиби иштирокида ўтган брифингда "Севимли" телеканали мухбири Жаҳонгир Олимов Президент Мирзиёевнинг ўтган ҳафта Туркия Республикаси раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан мулоқотига эътибор қаратиб, Асадовдан Ўзбекистоннинг Шарқий Қуддусдаги вазиятга позицияси ҳақида сўраган.

“Икки давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида бу масалани атрофлича муҳокама қилишди. Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятни кескин тус олишидан албатта, жуда ҳам хавотирда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, зўравонликка чек қўйиш, дарҳол тўхтатиш ва бу борадаги бор имкониятларни сафарбар қилиш керак, деб ўйлаймиз. Бундан ташқари, ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлиги "status quo" ҳолига қайтиши, тикланиши керак, деб биламиз. Умуман олганда, Исроил ва Фаластин муаммоси халқаро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида, БМТ нинг тегишли резолюциялари ва мамлакатимиз кўп йиллардан бери қўллаб-қувватлаб келаётган "икки халқ учун-икки давлат" тамойили асосида бу низолар ечилиши керак”, деган Асадов.

Мавзуга доир:

Исроил ва Фаластин: тўқнашувлар кейинги босқичга ўтди

Ғазо чегарасида зиддиятли вазият ҳамон давом этмоқда

Исроилликлар Ғазо чегарасида тинимсиз қуролли ҳужум уюштирмоқда

Икки мамлакат ўртасидаги тўқнашув оқибатида исроиллик аскарлар ҳалок бўлди

    Бошқа янгиликлар