АсосийSiyosat

Президент вазир ўринбосарига иссиқлиқ тизимини модернизация қилиш учун олти ой мухлат берди

'Президент вазир ўринбосарига иссиқлиқ тизимини модернизация қилиш учун олти ой мухлат берди'ning rasmi

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Қурбон Турсуновга иссиқлиқ тизимини модернизация қилиш бўйича мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш шарти билан олти ой синов муддати берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда.

   Мисол учун, республика бўйича марказлашган иссиқлик тармоқларига 15 мингта турар-жой уланган бўлса-да (40 фоиз), 2 минг километр иссиқлик тармоғи (50 фоиз) яроқсиз аҳволда бўлиб, тармоқдаги йўқотишлар ўртача 40 фоизни ташкил этмоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда йил якунига қадар 56 та қозонхона қуриш ва реконструкция қилиш, 205 километр тармоқларни таъмирлаш орқали, 85 мингта хонадонли 2 мингдан зиёд уйларни марказий иссиқлик тармоғига улаши зарурлиги таъкидланди. Шундан Тошкент вилоятида – 1,1 мингта, Фарғонада – 131 та, Наманганда – 350 та, Бухорода – 202 та, Самарқандда – 93 та, кўп қаватли уй-жойларда марказлашган иссиқлик тизими тикланиши зарур.

Шунда энергосамарадорлик 57 фоиздан 92 фоизга ортиб, тармоқдаги йўқотишлар 35 фоиздан 3,5 фоизга тушади.

Биргина мисол, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини “ёпиқ тизим”га ўтказиш йилига 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотишни (420 миллиард сўм), 320 миллион кубметр (210 миллиард сўм) табиий газ ҳамда 85 миллион киловатт (40 миллиард сўм) электр сарфини қисқартириш имконини беради.

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда сўнгги икки йилда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 100 га яқин мансабдорлар коррупция туфайли жавобгарликка тортилган

Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга янги компания ташкил қилиш таклифини берди

Барча ҳудудларда яроқсиз ҳолатга келган икки қаватли уйлар қайта қурилади

    Бошқа янгиликлар