Янги қурилаётган турар-жой массивларига 185 километр ичимлик суви, 290 километр оқава тизими, 130 километр электр, 110 километр табиий газ тармоқлари зарур. Бунга талаб этиладиган 415 миллиард сўм маблағларнинг манбалари тўлиқ ҳал этилган. Осиё тараққиёт банкидан қўшимча берилган 50 миллион доллар ҳисобидан аҳоли энг зич, уй-жойга талаб юқори бўлган туманларни белгилаб, камида 3 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Бу маълумотларни “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов президент видеоселектори йиғилишидан келтирмоқда.
Шу билан бирга, бугунги кунга қадар бошланғич бадал учун субсидия сўраган27,5 мингта мурожаат бўйича, фақатгина 4 мингта аризага ижобий хулоса берилган (73 миллиард сўм ёки 8 фоиз субсидия берилган, холос). Ҳозирда 5,5 мингта ариза рад этилган, 18 мингтаси ўрганилмоқда.Сабаби, уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлашнинг амалдаги тартиб бўйича аризани кўриб чиқишга 25 кунгача вақт кетади. Икки ҳафта муддатда субсидия бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини 10 кундан 3 кунгача, келишиладиган ташкилотларни 9 тадан 5 тага қисқартирсин.
Мавзуга доир:
Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга янги компания ташкил қилиш таклифини берди
Барча ҳудудларда яроқсиз ҳолатга келган икки қаватли уйлар қайта қурилади






