АсосийJamiyat

"Андижонлик 5 ойлик келинчакнинг зўрлангани ўз тасдиғини топмади". Шов-шув бўлган воқеа юзасидан расмий баёнот берилиши кутилмоқда

'"Андижонлик 5 ойлик келинчакнинг зўрлангани ўз тасдиғини топмади".  Шов-шув бўлган воқеа юзасидан расмий баёнот берилиши кутилмоқда'ning rasmi

Аввалроқ, Андижонлик 5 ойлик келинчак бир қанча эркаклар томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик, ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди, шунингдек, вилояти ҳокимлиги мазкур жиноятни содир этган жиноятчилар ўз қилмишлари учун қонун олдида албатта жавоб беришини маълум қилди.

Интернет ижтимоий тармоқларида Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши билан боғлиқ эълон қилинаётган хабарлар юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ берилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича судга оид биология ва толали материалларни криминалистик текшириш, судга оид физика-техникавий экспертиза хулосалари олинган.

Якуний хулосалар ва тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан фуқаро О.О.нинг зўрланганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, бундай кўрсатма беришига сабаб (........) бўлганлигини маълум қилган.  

Суриштирувлар давомида, кўпчилик билиб билмай айблаган шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари ҳам аниқланган.

Батафсил расмий баёнотда маълум қилинади.

Сал аввал хабар қилганимиздек, "Даракчи" мазкур ҳодиса бўйича ўз суриштирувини олиб борди. Шундан сўнг, келинчакнинг зўрланиши воқеаси атрофидаги ёлғон ва ваҳимали хабарлар пайдо бўлди ва ҳолатга прокуратура муносабат билдирган эди.

    Бошқа янгиликлар